{{ message }}

«МЮ»га қарши ўйин олдидан «ПСЖ»нинг яна бир етакчиси жароҳат олди

«ПСЖ» клуби ҳужумчиси Эдинсон Кавани Франция чемпионати 24-тур доирасида «Бордо» жамоасига қарши ўйинда жароҳат олди.

Биринчи бўлимнинг охирида уругвайлик футболчи майдонни тарк этди ва танаффусдан кейин майдонга қайтмади. Унинг ўрнига Килиан Мбаппе учрашувни давом эттирди.

Canal+ нашрининг журналисти Оливье Талларон маълумот беришича, 31 ёшли футболчи сонидан жароҳат олган. Жароҳатнинг жиддийлиги ҳақида тўлиқ маълумот кейинроқ аниқ бўлади.

Сешанба 12 февраль куни «ПСЖ» клуби ЕЧЛ 1/8 финал доирасида «Манчестер Юнайтед» жамоасига қарши ўйин ўтказиши керак.

Манба: www.sports.ru
Киритиш

Ўхшаш хабарлар