{{ message }}

«Интер» сафарда «Парма»ни мағлуб этди, «Наполи» очко йўқотди

Италия чемпионатининг 23-туридан ўрин олган «Парма» – «Интер» учрашуви ўз ниҳоясига етди. «Эннио Тардини» стадионида бўлиб ўтган баҳсда миланликлар минимал ҳисобдаги ғалабани қўлга киритишди.

Учрашувда ҳисоб 79-дақиқага келиб очилди, Лаутаро Мартинес жамоасига ғалаба олиб келган голга муаллиф бўлди.

Ушбу тур доирасидаги яна бир ўйинда «Наполи» клуби «Фиорентина» майдонига сафар қилди. «Артемио Франки»да кечган баҳсда нурсиз дуранг қайд этилди.

«Интер» очколарини 43тага етказиб олди ва учинчи ўринда бормоқда. «Наполи» эса 52 очко билан иккинчи бўлиб турибди.

А Серия, 23-тур

Парма – Интер 0:1 (0:0, 0:1)

Гол: 0:1 – 79 Мартинес.

Парма – Сепе, Бруну Алвеш, Гальоло, Якопони, Бастони, Барилла, Скоццарелла (Штулац, 77), Силигарди (Биабиани, 58), Куцка (Спрокати, 84), Жервиньо, Инглезе.

Интер – Ханданович, де Врей, Д`Амброзио, Асамоа, Шкриньяр, Наингголан (Гальярдини, 88), Брозович, Жоау Мариу (Мартинес, 77), Весино, Перишич, Икарди (Соареш, 90).

Огоҳлантиришлар: Весино (37), Гальоло (61), Наингголан (85), Биабиани (89).

 

Фиорентина – Наполи 0:0 (0:0, 0:0)

Фиорентина – Лафон, Чеккерини, Пеццелья, Ганцко (Витор Уго, 57), Дабо, Фернандеш, Верету, Бираги, Кьеза, Муриэль, Жерсон (Миральяс, 69; Симеоне, 81).

Наполи – Мерет, Хюсай, Максимович, Кулибали, Мариу Руй (Гулям, 6), Кальехон, Аллан, Фабиан Руис, Зелиньски, Инсинье (Верди, 77), Мертенс (Милик, 62).

Огоҳлантиришлар: Дабо (42), Верету (50), Кальехон (54), Зелиньски (57), Гулям (72), Максимович (90).

Манба: www.uff.uz
Киритиш

Ўхшаш хабарлар