{{ message }}

Сульшер: Неймар «МЮ»га қарши ўйнай олмаслигидан афсусдаман

«Манчестер Юнайтед» клуби бош мураббийи Оле-Гуннар Сульшер «ПСЖ» ҳужумчиси Неймар ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

Бразилиялик футболчи жароҳати туфайли «МЮ»га қарши ЕЧЛ доирасидаги ўйинлларни ўтказиб юборади.

«У жуда-жуда яхши футболчи, мухлисларимиз уни кўришни исташганди, футболчилар эса – унга қарши ўйнашди.

Менда бир умрга эсда қолган бир нарса бор – бу жаҳон футболи юлдузлари Зидан, Роналдо, Фигу ва Мальдинига қарши тўп сурганим. Энг яхшиларга қарши ўйинда ўзингни синаб кўришни интиқлик билан кутасан.

Ишончим комил, йигитлар Неймарга қарши ўйнашни хоҳлашганди. Афсуски, бу содир бўлмайди, аммо Мбаппе, Ди Мария, Кавани ва бошқа футболчиларни ҳисобдан чиқариб бўлмайди. «ПСЖ» – яхши жамоа, уларнинг қўлидан барча нарса келади», – дейди Сульшер.

Манба: www.skysports.com
Киритиш

Ўхшаш хабарлар