{{ message }}

Хоккей. Ўзбекистон чемпионатида иккинчи тур якунланди

Бугун, 10 февраль куни хоккей бўйича Ўзбекистон чемпионати доирасида 2-тур ўйинлари бўлиб ўтди.

«Ice City» мажмуасидаги баҳсларнинг дастлабкисида «Бинокор» ва «Семурғ» жамоалари тўқнаш келишди. Муросасиз кечган баҳсда «Бинокор» 5:6 ҳисобида имкониятни бой берди. Иккинчи учрашувда эса «Ҳумо» «Тошкент»ни 6:5 ҳисобида таслим этди.

Иккинчи тур якунларига кўра, «Семурғ» ҳисобидаги ғалабалар сони иккитага етди. «Тошкент» ва «Ҳумо» биттадан ғалабага эга. Ўзбек хоккейи тарихида ўз номига эга бўлган «Бинокор» эса ҳозирча ҳар иккала учрашувда ҳам мағлубиятга учраган.

Учинчи тур учрашувлари 15 февраль кунлари бўлиб ўтади.

Муросасиз кечган баҳсда «Бинокор» 5:6 ҳисобида имкониятни бой берди. Иккинчи учрашувда эса «Ҳумо» «Тошкент»ни 6:5 ҳисобида таслим этди.

Иккинчи тур якунларига кўра, «Семурғ» ҳисобидаги ғалабалар сони иккитага етди. «Тошкент» ва «Ҳумо» биттадан ғалабага эга. Ўзбек хоккейи тарихида ўз номига эга бўлган «Бинокор» эса ҳозирча ҳар иккала учрашувда ҳам мағлубиятга учраган.

Учинчи тур учрашувлари 15 февраль кунлари бўлиб ўтади.

Манба: www.olympic.uz
Киритиш

Ўхшаш хабарлар