{{ message }}

Неймардан ташқари «ПСЖ»нинг яна икки етакчиси «МЮ»га қарши ўйинни ўтказиб юборади

«ПСЖ» клубининг икки футболчиси ЕЧЛ 1/8 финали доирасида «Манчестер Юнайтед»га қарши кечадиган ўйинни ўтказиб юборишади.

RMC Sport нашрининг хабар қилишича, ҳужумчи Эдинсон Кавани кечаги жароҳатидан сўнг «МЮ»га қарши илк баҳсни ўтказиб юборади, 6 март кунидаги жавоб баҳсида майдонга қайтиши эса сўроқ остида турибди.

Europe1 нашрида таъкидланишича, «Манчестер Юнайтед»га қарши баҳсни ҳимоя Тома Менье ҳам ўтказиб юборади. Унда кичик мия чайқалиши юз берган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Неймар қайталанган жароҳати сабаб, 10 ҳақтага сафдан чиққанди. У ҳам «МЮ» билан учрашувларда жамоасига ёрдам бера олмайди.

Манба: www.sports.ru
Киритиш

Ўхшаш хабарлар