{{ message }}

Агуэро АПЛда Ширернинг рекордини такрорлади

«Манчестер Сити» клуби ҳужумчиси Серхио Агуэро Англия чемпионатининг 26-туридан ўрин олган «Челси»га қарши кечган баҳсда (6:0) хет-трик қайд этди.

Бу аргентиналик футболчи учун АПЛдаги 11-хет-трик бўлди. Агуэро бу борада Алан Ширернинг рекордини такрорлади.

Бундан ташқари, Серхио кетма-кет икки бор АПЛ доирасидаги уй учрашувида учтадан гол урган тарихдаги бешинчи футболчига айланди. Сўнгги бор бундай натижани Дидье Дрогба 2010 йилда қайд этганди.

Манба: www.squawka.com
Киритиш

Ўхшаш хабарлар