{{ message }}

«Челси» АПЛ тарихидаги энг йирик мағлубиятини тан олди

«Челси» клуби Англия чемпионатининг 26-туридан ўрин олган баҳсда «Манчестер Сити»га 0:6 ҳисобида мағлуб бўлди.

Лондонликлар АПЛ ўйинида илк бор олтита гол ўтказиб юборишди. Бунгача «Челси» Англия чемпионатининг АПЛ даврида энг кўпи билан тўртта тўп фарқига ютқазганди.

Лондонликлар 1991 йилда «Ноттингем Форест»га 0:7 ҳисобида ютқазишган, бироқ бу Премьер-лига ташкил қилинганига қадар бўлган.

Манба: www.telegraph.co.uk
Киритиш

Ўхшаш хабарлар