{{ message }}

«Насьонал» Рашидовнинг дебют ўйинида «Бенфика»дан ўнта гол қабул қилиб олди

Португалия чемпионатининг 21-туридан ўрин олган «Бенфика» – «Насьонал» учрашуви ўз ниҳоясига етди. «Эштадиу де Луиш»да кечган баҳсда мезбонлар йирик ҳисобдаги ғалабани қўлга киритишди.

Ушбу баҳсда Сардор Рашидовнинг жамоаси ўз дарвозасидан ўнта тўп олиб чиқди. Майдон эгалари сафида Сеферович ва Жонаслар дубль қайд этган бўлишса. Алекс Грималдо, Жоао Фелиш, Пицци, Франсишку Феррейра, Рубен Диас ва Рафа Силвалар бир мартадан мадейраликлар дарвозасини ишғол қилишди.

Ушбу баҳсда Рашидов янги жамоасида дебют қилди, у майдонда тўлиқ ҳаракат қилди.

Шу тариқа, ушбу ғалабадан сўнг «Бенфика» 50 очко тўплаган ҳолда турнир жадвалида иккинчи ўринга кўтарилиб олди. «Насьонал» (20) эса 15-поғонада қолди.

Примейра, 21-тур

«Бенфика» – «Насьонал» 10:0 (3:0, 7:0)

Голлар: 1:0 – 1 Гримальдо, 2:0 – 21 Сеферович, 3:0 – 27 Сеферович, 4:0 – 50 Жоау Фелиш, 5:0 – 54 Пицци, 6:0 – 56 Франсишку Феррейра, 7:0 – 64 Диаш, 8:0 – 85 Жонас, 9:0 – 88 Рафа Силва, 10:0 – 90 Жонас.

Насьонал: Даниэл, Росич, Филипе Феррейра, Калинди, Жулио Сезар, Рашидов, Альхассан, Камашу, Маракиш, Гонсалвеш, Палочевич.

Бенфика: Влаходимос, Андре Алмейда, Гримальдо, Диаш, Франсишку Феррейра, Жоау Фелиш, Пицци, Самарис, Пирес, Рафа Силва, Сеферович.

Манба: www.uff.uz
Киритиш

Ўхшаш хабарлар