{{ message }}

«Севилья» бир киши кам бўла туриб сўнгги дақиқаларда «камбэк» амалга оширди

Испания чемпионатининг 23-туридан ўрин олган «Севилья» – «Эйбар» учрашуви ўз ниҳояисга етди. «Рамон Санчес Писхуан» стадионида бўлиб ўтган баҳсда жанговар дуранг қайд этилди.

Учрашувнинг 22-дақиқасида Фабиан Орельяна меҳмонларни олдинга олиб чиққан бўлса, 63-дақиқада Шарлес Диас ҳисобни 0:2 кўринишига келтирди. Бу етмаганидек 84-дақиқада майдон эгалари бир киши кам бўлиб қолишди, икинчи сариқ карточкасини олган Эвер Банега майдонни тарк этди.

Барчаси меҳмонларнинг ғалабаси томон кетаётган бир вақтда севильяликлар вазиятни ўзгартира олишди. 88-дақиқада Виссам Бен-Йеддер ҳисобни қисқартирди. Ҳакам томонидан қўшиб берилган вақида Пабло Сарабия ҳисобни тенглаштирди.

Шу тариқа, «Севилья» 37 очко билан тўртинчи ўринда қолди. «Эйбар» (30) 10-поғонада бормоқда.

Ушбу учрашувда киритилган голларни UFF.uz Media каналида томоша қилишингиз мумкин.

Ла Лига, 23-тур

Севилья – Эйбар 2:2 (0:1, 2:1)

Голлар: 0:1 – 22 Орельяна, 0:2 – 63 Шарлес, 1:2 – 88 Бен-Йеддер, 2:2 – 90+2 Сарабия.

Севилья – Вацлик, Кьер, Вебер, Эскудеро (Навас, 61), Каррису (Сальватьерра, 74), Меса (Васкес, 62), Банега, Сарабия, Промес, Андре Силва, Бен-Йеддер.

Эйбар – Риесго, Кукурелья, Арбилья, Рамис (Паулу Оливейра, 58), Пенья, Орельяна, Диоп, Жордан, Хосе Анхель, Шарлес (Кике, 83), Энрик (Эскаланте, 72).

Огоҳлантиришлар: Эскудеро (39), Жордан (52), Банега (65), Навас (88), Хосе Анхель (88).

Четлатиш: Банега (84).

Манба: www.uff.uz
Киритиш

Ўхшаш хабарлар