{{ message }}

«Милан» «Сан-Сиро»да «Кальяри»ни йирик ҳисобда таслим этди

Италия чемпионатининг 23-туридан ўрин олган «Милан» – «Кальяри» учрашуви ўз якунига етди. «Сан-Сиро» стадионида бўлиб ўтган баҳсда мезбонлар йирик ҳисобдаги ғалабани қўлга киритишди.

Учрашувнинг 13-дақиқасида Чеппителли ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди. 22-дақиқада миланликларнинг янги футболчиси Лукас Пакета жамоасининг иккинчи голини урди.

62-дақиқада Кшиштоф Пёнтек ҳисобни йирик кўринишга келтирди. Қолган дақиқаларда дарвозалар даҳлсиз қолди.

Шу тариқа, миланликлар очколарини 39тага етказиб олган ҳолда тўртинчи ўринга қайтишди.

А Серия, 23-тур

Милан – Кальяри 3:0 (2:0, 1:0)

Голлар: 1:0 – 13, автогол Чеппителли, 2:0 – 22 Лукас Пакета, 3:0 – 62 Пентек.

Милан – Доннарумма, Мусаккьо, Родригес, Калабрия (Конти, 66), Романьоли, Лукас Пакета, Бакайоко, Чалханоглу, Кессиэ, Сусо, Пентек (Кутроне, 65).

Кальяри – Краньо, Пизакане, Чеппителли, Пеллегрини, Фараго, Жоао Педро, Падоин (Дейола, 68), Барелла, Ионицэ, Срна, Паволетти.

Огоҳлантириш: Фараго (75).

Манба: www.uff.uz
Киритиш

Ўхшаш хабарлар