{{ message }}

«Барселона» Бильбаода очко йўқотди

Испания чемпионатининг 23-туридан ўрин олган «Атлетик» – «Барселона» учрашуви ўз якунига етди. «Сан-Мамес» стадионида кечган баҳсда дуранг натижа қайд этилди.

Учрашувда икки жамоада ҳам бир қатор қулай имкониятлар юзага келган бўлсада, ўйин охиригача дарвозлар даҳлсиз қолди.

Ўйин якунланиши арафасида мезбонлар бир киши кам бўлиб қолишди, Оскар Де Маркос иккинчи марта сариқ карточка олиб майдонни тарк этди.

Шу тариқа, каталонлар муҳим очколарни бой берган бўлсаларда биринчи ўринда қолишмоқда. «Барселона» 51 очко тўплаган ҳолда «Реал»ни (45) олти очкога ортда қолдирмоқда.

Ла Лига, 23-тур

Атлетик – Барселона 0:0 (0:0, 0:0)

Атлетик – Яго Эррерин, Мартинес, Йерай Альварес, Баленсиага, Берчиче, Беньят (Сан Хосе, 56), Дани Гарсия, Рауль Гарсия, Сусаета (Муниаин, 62), Де Маркос, Иньяки Уильямс (Кодро, 90).

Барселона – тер Стеген, Пике, Серджи Роберто, Нелсон Семеду, Лангле (Вермален, 88), Видаль (Аленья, 63), Бускетс, Ракитич, Коутиньо (Дембеле, 75), Месси, Суарес.

Огоҳлантиришлар: Дани Гарсия (52), Де Маркос (68), Лангле (72), Бускетс (78).

Четлатиш: Де Маркос (90+1).

Манба: www.uff.uz
Киритиш

Ўхшаш хабарлар