{{ message }}

Икер Муниаин: Тер Стеген «Барселона»га қарши ўйиннинг энг яхши ўйинчиси бўлди

“Атлетик” ярим ҳимоячиси Икер Муниаин “Барселона”га (0:0) қарши дурангдан сўнг ўз фикрларини билдирди.

“Бу кучли рақибга қарши ўйинда эришилган яхши натижа бўлди. Биз бунга алоҳида эътибор беришимиз зарур, чунки дунёнинг энг яхши футболчиларига қарши ўйнадик.

“Барселона”нинг савияси жуда юқори ва биз уларга муаммолар туғдира олдик. Уларнинг посбони баҳснинг энг яхши ўйинчиси бўлди ва бу жуда аҳамиятли.

Бизнинг дарвозамиз олдида вазиятлар бўлди, аммо уларда дош бера олдик. Кейин эса бизда ҳам ғалабага имкониятлар бўлди”, – деди Муниаин.

Манба: www.sports.ru
Киритиш

Ўхшаш хабарлар