{{ message }}

Босим Қосим: Эртага «Пахтакор» стадиони тўлишига умид қиламан

Матбуот анжуманининг иккинчи қисмида “Эйр Форс” бош мураббийи Босим Қосим ва футболчи Саад Нотиқ иштирок этди. Авваломбор жамоа бош мураббийи эртага бўладиган ўйин ҳақида фикрларини билдириб ўтди.

Авваломбор шуни таъкидлаб ўтиш лозим, ушбу учрашувга имкон қадар яхши тайёрланишга интилдик. Айни вақтда Ироқ чемпионати давом этмоқда, шу боис айнан чемпионат ўйинлари орқали тайёрландик. Охирги икки ўйин анча кучли рақибга қарши бўлди ва бу ўйинларда дуранг қайд этдик. Яна шуни айтишим лозим, уч ўйинчимиз жароҳат туфайли майдонга туша олмайди (Али Хусний, Ҳилол Набий, Имжод Розий).

Ўзбек жамоаларига қарши аввал ўйнаганмисиз? Футболимиз ҳақида фикрингиз қандай?

Бу борада айтишим мумкин, 2005 йили Ироқнинг “Ал Забра” клуби билан Тошкентга келиб, айнан мана шу стадионда ғалаба қозонган эдик.

Ироқ миллий жамоаси Осиё Кубогида иштирок этди. “Эйр Форс”дан ҳам миллий жамоага футболчилар чақирилганмиди?

Юқорида таъкидлаб ўтганимдек, терма жамоага номзод бўлган уч футболчимиз эртага майдонга туша олмайди. Шунингдек, айни вақтда матбуот анжуманида иштирок этаётган Саад Нотиқ ҳам Ироқ миллий жамоаси аъзоси ҳисобланади.

“Пахтакор” клубини қанчалик яхши биласиз?

Эртага бўладиган ўйинга ҳозирлик кўриш жараёнида рақибни имкон қадар яхши ўрганишга ҳаракат қилдик. Бу жамоа таркибида маҳоратли футболчилар бор. Шунингдек жуда кучли мураббий иш олиб бормоқда. “Пахтакор”нинг айниқса чап қанот ҳужум чизиғи анча кучли. Шунингдек, жамоа сардори ҳам анча кучли ўйин намойиш этади. Аммо бизнинг мақсадимиз эртага ғалаба қозониш.

Жамоангиз охирги уч йилда кетма кет ОФК Кубогида ғалаба қозонган. Икки марта сиз бош мураббий бўлгансиз. Бунинг сири нимада?

ОФК Кубоги қитъамизда ўзига яраша нуфузли мусобақа ва кетма кет уч марта ғолиб бўлиш катта натижа, деб ўйлайман. Бундай ютуққа эришиш учун жамоа ўз олдига аниқ мақсад қўйиб, барча, нафақат футболчи ёки мураббийлар, балки ҳамма бирдам бўлиши лозим. Ғалабаларимизда қўшимча факторлар етарлича. Масалан, жамоамиз мухлислари бизни ажойиб тарзда қўллаб қувватлайди. Ироқда ўтказган ўйинларимизда стадионимиз ҳар доим тўлиб, тошади. Умид қиламанки, “Пахтакор” стадионига ҳам кўплаб мухлислар келади.

Албатта ғалабаларда кучли футболчиларнинг ўрни катта. Агар таркибда кучли маҳорат эгалари бўлмаганда ОФК Кубогида уч марта ғалаба қозона олмаган бўлардик.

Эртага стадионда сизнинг мухлисларингиз кўп бўлмайди. Бу ўйинингизга таъсир ўтказадими?

Эртага мухлисларимиз кўп бўлмайди, тўғри. Аммо мана шу оз сонли мухлислар учун ҳам ўйнашга ҳаракат қиламиз. 2005 йили “Пахтакор”га қарши ўйнаганимизда стадион деярли тўлган эди ва бу менга жуда яхши таъсир ўтказган эди. Умид қиламанки, эртага ҳам стадион тўлади ва шуни таъкидлаб ўтишим лозим, Худо хоҳласа биз ғалаба қозонсак, улар хафа бўлмай кетишсин.

Манба: www.uff.uz
Киритиш

Ўхшаш хабарлар