{{ message }}

Матич: «МЮ» кейиги мавсум ҳам ҳозиргидек ўйнаса, у ҳолда биз чемпионлик учун курашамиз

«Матчестер Юнайтед» клуби ярим ҳимоячиси Неманя Матич Англия чемпионатининг 26-тури доирасида «Фулхэм»га қарши кечган ўйиндан сўнг (3:0) ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Ғалаба қозонадиган бўлсак тўртинчи ўринга чиқиб олишимизни билардик. Биз яхши ўйнадик, бир-биримиз учун курашдик. Учта гол урган ҳолда ўз дарвозамиз даҳлсизлигини сақлаб қолдик. Биз жуда мамнунмиз.

Чемпионликни қўлга киритиш учун ўйинларни ютишимиз керак, худди аввалги 7-8 баҳсда бўлгани каби. Агар кейинги мавсум ҳам шу кетишда давом этсак, у ҳолда чемпионлик учун курашаётган жамоалар орасида бўламиз», – дейди Матич.

Манба: www.goal.com
Киритиш

Ўхшаш хабарлар