{{ message }}

Жозеп Бартомеу: Ла Лига мавсумдаги 3 та ўйинни четда ўтказиши керак

«Барселона» клуби президенти Жозеп Бармотеу Испания чемпионатидаги ўйинларни бошқа давлатларда ўтказиш керак деган фикрни қўллаб чиқди.

«Ла Лига кучли бўлишини истасак, биз шундай ўйинларни ўтказишимиз лозим.

Биз «Барселона» клуби Ла Лига вакиллари билан алоқадамиз ва уларга мусобақани янада оммабоп қилишни истаса 3 та ўйинни давлатдан ташқарида – биттаси Америкада, бири Яқин Шарқ ва яна бири Осиёда ўтказиш кераклигини айтамиз.

Биз у ерларга боришимиз ва мухлисларга яқин бўлишимиз керак Июль ва август ойларида биз ёзги турнеларни амалга оширамиз.

Бу билан биз уларга бўлган ҳурматимизни намойиш этамиз, Майамига бўладиган сафаримиз АҚШ даги мухлисларга ҳурматимиз белгиси бўлар эди», - дейди Бартомеу.

Манба: www.bbc.com
Киритиш

Ўхшаш хабарлар