{{ message }}

Шоҳжаҳон Эргашев навбатдаги ғалабасига эришди

Профессионал рингда мағлубиятсиз одимлаётган боксчимиз Шоҳжаҳон Эргашев бироз аввал АҚШнинг Канзас штатида фаолиятидаги 16-жангни якунлади.

Мазкур баҳсда ҳамюртимизга америкалик чарм қўлқоп устаси Майкл Фокс рақиблик қилди.

10 раундга мўлжалланган жанг тўлиқ давом этди. Баҳс ҳамюртимиз учун осон кечгани йўқ. Шундай бўлсада, Шоҳжаҳон якунда очколар ҳисобига кўра ғалаба қозонди.

Шу тариқа, 27 ёшли Шоҳжаҳон Эргашевнинг профессионал боксда ўтказган жанглари сони 16 тага етди. У жангларнинг барчасини (14 тасини нокаут эвазига) ўз фойдасига ҳал этган. Фокс эса фаолиятидаги илк мағлубиятни қабул қилиб олди. У бунгача 19 маротаба рингга кўтарилиб (5 та нокаут), жангларнинг барчасида ғалаба қозонганди.

Манба: www.olympic.uz
Киритиш

Ўхшаш хабарлар