{{ message }}

Лопетеги: АПЛ атмосферасини ҳис этиб кўрмоқчиман

«Реал» клуби ва Испания термасининг собиқ бош мураббийи Хулен Лопетеги фаолиятини Англия Премьер-лигасида давом эттиришга қарши эмаслигини айтиб ўтди.

«Мураббий таклифлар учун очиқ бўлиши керак. Аммо менда танлаш имконияти бўлса, у ҳолда кучли лигаларда ишлашни маъқул кўрардим.

Англия фантастик лига. АПЛ ўйинларини кузатар экансиз, унинг атмосферасини ҳис этасиз, мураббий ва футболчиларга бўлган ҳурматни қўрасиз, бу эса жуда муҳим. Мен буни ҳис этиб кўрмоқчиман.

Албатта, Примера ҳам фантастик турнир, у ерда ҳам ажойиб ўйинчи ва мураббийлар бор. Кўрамиз», – дейди Лопетеги.

Манба: www.goal.com
Киритиш

Ўхшаш хабарлар