{{ message }}

«Барселона» ўзида «Вальядолид»ни қийинчилик билан мағлуб этди

Испания чемпионатининг 24-туридан ўрин олган «Барселона» – «Вальядолид» учрашуви ўз якунига етди. «Камп Ноу»да бўлиб ўтган ўйинда мезбонлар минимал ҳисобдаги ғалабани қўлга киритишди.

Биринчи бўлим якунланиши арафасида Лионель Месси пенальтини аниқ бажариб, мезбонларни олдинга олиб чиқди. Ушбу гол амалда ўйин тақдирини ҳал қилиб берди.

85-дақиққда Меси дублни расмийлаштириши мумкин эди, бироқ пенальтини рақиб дарвозабони юартараф этди.

Шу тариқа, каталонлар очколарини 54тага етказиб олган ҳолда якка пешқадам бўлиб туришибди. «Вальядолид» (26) эса 15-поғонада қолди.

Ла Лига, 24-тур

Барселона – Вальядолид 1:0 (1:0, 0:0)

Гол: 1:0 – 43, пенальти Месси.

Барселона – тер Стеген, Серджи Роберто, Пике, Вермален, Альба, Видаль, Бускетс, Аленья (Ракитич, 76), Месси, Боатенг (Суарес, 60), Дембеле (Коутиньо, 70).

Вальядолид – Масип, Хоакин Фернандес, Кико Оливас, Калеро, Антоньито, Ануар, Мичел, Мартинес, Верде (Тони, 67; Пласа, 76), Унал (Кеко, 79), Серхи Гвардиола.

Огоҳлантиришлар: Унал (11), Ануар (34), Месси (67), Мичел (70).

 

Манба: www.uff.uz
Киритиш

Ўхшаш хабарлар