{{ message }}

КХЛ учрашувларидан бирини Тошкентда ўтказиш бўйича дастлабки келишувга эришилди

Ўзбекистон хоккей федерацияси раиси Бахтиёр Фозилов ҳамда раис ўринбосари Кирилл Матвеев кеча Москва шаҳрида Континентал хоккей лигаси раҳбари Дмитрий Чернишенко билан учрашув ўтказди.

Учрашув давомида томонлар Ўзбекистонда қайта тикланаётган хоккейни ривожлантириш ва оммалаштириш масалаларини, шунингдек янги имкониятларни муҳокама қилишди. Унда «Ҳумо» кўптармоқли аренаси битганидан сўнг юртимизнинг турли ҳудудларида ҳам замонавий муз ареналари барпо этилиши ҳақида ҳам сўз борди.

Бундан ташқари, КХЛ учрашувларидан бирини пойтахтимизда ўтказиш бўйича дастлабки келишувга эришилди. Томонлар мазкур спорт турини юртимизда ривожлантириш бўйича Россия тажрибаси фойда беришига, бу орқали Ўзбекистон номи ҳам халқаро хоккей харитасида пайдо бўлишига ишонишларини қайд этиб ўтишди.

Манба: www.olympic.uz
Киритиш

Ўхшаш хабарлар