{{ message }}

«Челси» Сарри ўрнига иккита номзодни кўриб чиқмоқда

«Челси» клуби бош мураббийлигига иккита номзод кўриб чиқилмоқда.

Лондонликлар Маурицио Сарри истеъфога чиқариладиган бўлса, «Реал» собиқ бош мураббийи Зинедин Зидан ёки кўкларнинг собиқ футболчиси ва ҳозирда «Дерби Каунти» устози Фрэнк Лэмпардни таклиф қилишмоқчи.

«Челси» раҳбариятига жамоанинг сўнгги ўйинлардаги натижалари ёқмаяпти. Сарри шогирдлари АПЛда «Манчестер Сити»дан (0:6) ва Кубокда «Манчестер Юнайтед»дан (0:2) мағлубиятни қабул қилиб олишди.

Шу сабаб Саррининг жамоадаги келажаги сўроқ остида турибди.

Манба: www.goal.com
Киритиш

Ўхшаш хабарлар