{{ message }}

La Repubblica: «Рома» клуби Саррига иш таклиф қилди

«Рома» клуби раҳбарияти «Челси» жамоаси бош мураббийи Маурицио Саррини ўзларининг сафига таклиф қилишга қизиқмоқда.

Римликлар президентининг маслаҳатчиси Жеймс Паллотти икки маротаба 60 ёшли италиялик мутахассисга қўнғироқ қилди, Лондонда ўтган учрашувда эса кейинги мавсум жамоани бошқаришни таклиф қилган.

La Repubblica нашрининг маълумотига кўра, жамоани нафақат мураббий Эусебио Ди Франческо, балки спорт директори Мончи ҳам тарк этиши мумкин.

Бундан аввал Сарри яна иккита учрашувда «Челси» клубини бошқариши ва якуний қарорни клуб эгаси Роман Абрамович қабул қилиши ҳақида маълумот берилган эди.

Манба: www.larepubblica.com
Киритиш

Ўхшаш хабарлар