{{ message }}

«Атлетико» президенти: Роналду ЕЧЛни 5 маротаба эмас, 3 маротаба ютган

«Атлетико» клуби президенти Энрике Сересо «Ювентус» жамоасига қарши кечган ўйиндан кейин туринликлар ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг ҳаракатларига изоҳ берди.

-Мен учун Роналду чемпионлар лигасини 5 маротаба эмас, фақатгина 3 маротаба қўлга киритган. Чунки «Атлетико»га қарши ҳар икки финал унинг ёрдамида ютилмаган.

-Ким ёрдамида ютилган экан?

-Бу ҳақида эса биз кейинги интервьюда суҳбатлашамиз, - дейди Сересо.

Ўйиндан кейин Роналду журналистларга қўлини очиб нима сабабдан бешта бармоғини кўрсатгани ҳақида шундан деган эди: «Менда чемпионлар лигасининг 5 та соврини бор, «Атлетико»да эса нолта».

Манба: www.as.com
Киритиш

Ўхшаш хабарлар