{{ message }}

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси назорат ўйинида «Локомотив Тбилиси»ни мағлубиятга учратди

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси шу кунларда Испаниянинг Сан-Педро-дель-Пинатар шаҳрида ўқув машғулот йиғини ўтказаётгани ҳақида аввал хабар бериб ўтидганди. 
 
Бугун терма жамоамиз Испаниядаги иккинчи назорат ўйинида майдонга тушди. "Pinatar" стадионида "Локомотив Тбилиси" жамоасига қарши кечган ўйинда вакилларимиз 3:2 ҳисобида ғалаба қозонишди. 
 
Назорат учрашуви
Сан-Педро-дель-Пинатар, "Pinatar" стадиони
Ўзбекистон ОТЖ - "Локомотив Тбилиси" 3:2
Голлар: Бобур Абдухолиқов (10,32), Остон Ўрунов (41)
Ўзбекистон ОТЖ (бошланғич таркиб): Умид Эргашев, Дилшод Саидов, Ислом Қобилов, Ҳусниддин Ғофуров, Илҳом Алижонов, Ойбек Рустамов, Остон Ўрунов, Азиз Амонов, Нурилло Тўхтасинов, Бобур Абдухолиқов, Миржаҳон Мирҳамидов.
Захирадан тушганлар: Абдулла Абдуллаев, Ислом Рашидхонов, Санжар Қодирқулов, Суҳроб Нуруллоев, Аброр Исмоилов.
 
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон олимпия терма жамоаси шу йилнинг март ойида келаси йил Тайландда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионати саралашида қатнашади. Саралаш баҳслари Тошкентда ўтказилиб, терма жамоамиз аъзолари Осиё чемпионати йўлланмасини қўлга киритиш учун Тожикистон, Ҳиндистон ва Покистон терма жамоаларига қарши баҳс олиб боришади. 





Манба: www.ufa.uz
Киритиш

Ўхшаш хабарлар