{{ message }}

«Бунёдкор» ФК офисига халқаро спорт юристлари ташриф буюришди

Теглар:

Кеча, 21 февраль куни, “Бунёдкор” футбол клуби офисида Тошкентга кеча тунда учиб келишган спорт соҳасидаги халқаро юристлар билан мажлис бўлиб ўтди.

Швейцариянинг “Нидерер Крафт унд Фрай” ҳамда Англиянинг “Хоган Лавеллз” халқаро юридик компанияларининг вакиллари билан учрашувда “Бунёдкор” раҳбарияти айни шу кунларда клуб олдида турган энг долзарб масалалар бўйича таҳлил ва муҳокамалар олиб борди. Кун тартибидаги энг асосий масала – “қалдирғочлар”нинг остонамизда турган янги мавсумни Суперлигада муваффақиятли ўтказиб олишларига бағишланди. Бу учун клуб қандай чоралар кўриши зарурлиги ўрганиб чиқилди. Халқаро бой тажрибага эга юристлар бу борада “Бунёдкор” ФКга, ФИФА тасдиғидан ўтган регламентлар ва бошқа ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатлар ҳамда ФИФА уставидан келиб чиқиб, ўзларининг керакли таклиф ва маслаҳатларини тақдим этишди.

“Бунёдкор” клуби ҳамкорларининг юртимизга ташрифи давом этмоқда. Улар билан учрашув эртага яна олиб борилади.

Манба: t.me/bunyodkor_club
Киритиш

Ўхшаш хабарлар