{{ message }}

Коке: Туринда буюк жанг бўлади

«Атлетико» клуби ярим ҳимоячиси Коке ЕЧЛ 1/8 финал босқичи илк баҳси доирасида «Ювентус»га қарши кечган ўйиндан (2:0) сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Ғалаба қозонганимиздан жуда хурсандман, аммо ҳали ҳеч нарса ҳал бўлгани йўқ. Биз «Ювентус»нинг савиясини, потенциалини биламиз. Бу дунёнинг энг кучли жамоаларидан бири.

Натижадан қониқдик, аммо Туринда буюк тўқнашув, ҳақиқий жанг бўлади. Кейинги босқичга йўл олиш учун мукаммал ўйин кўрсатишимиз керак.

«Ювентус» ёки бошқа бир итальян клубига қарши ўйинларда натижа олдиндан ҳал бўлган деб бўлмайди», – дейди Коке.

Манба: www.sport.es
Киритиш

Ўхшаш хабарлар