{{ message }}

ФИФА «Челси» клубига жиддий таъқиқ қўйди

ФИФА «Челси» клубини халқаро миқёсда вояга етмаганлар трансферида қоидаларни бузганлиги учун айбдор деб топди.

Футболчиларни қайд этиш ва сотиб олиш ишлари бўйича 29 маротаба қоида бузилгани топилди. Шунга кўра ФИФА «Челси» клубига яқин икки трансфер мавсумида футболчи сотиб олишга таъқиқ қўйди.

Ушбу таъқиқ бутун «Челси» клубига амал қилади, фақатгина аёллар ва мини-футбол жамоалари бундан мустасно. Шу тариқа, лондонликлар 2019 йилнинг ёзи ва 2020 йилнинг қишида футболчи сотиб оломайди. Клуб шу билан бирга 600 минг швейцария франки миқдорида жаримага ҳам тортилган.

ФИФА нинг ушбу қарори ҳали кучга кирмади. «Челси» клуби ҳали ФИФА нинг апелляцион қўмитасида шикоят қилиши мумкин, агар улар ҳам рад этса Спорт арбитраж судида апелляция қилиши мумкин.

Таъқиқ футболчининг сотиб олиш шарти билан олинган ижарага ҳам амал қилиниши номаълум (масалан Гонсало Игуаин трансфери). Ушбу таъқиқ футболчиларни сотишга амал қилмайди.

Шу каби таъқиқлар бундан олдин «Атлетико» ва «Барселона» клубларида ҳам бўлган эди.

Манба: www.fifa.com
Киритиш

Ўхшаш хабарлар