{{ message }}

Мадримов ва Абдураимов навбатдаги жангини қачон ўтказиши аниқ бўлди

Теглар:

Хабарингиз бор, маҳоратли чарм қўлқоп усталаримиз айни пайтда ўзларининг профессионал боксдаги фаолиятида катта ютуқларга эришиб келишмоқда. Юртимиз бокс мухлислари учун хушхабар бор. Гап шундаки, Исроил Мадримов ва Элнур Абдураимовнинг навбатдаги жанги қачон ўтказилиши аниқ бўлди.

Унга кўра, Мадримов профессионал боксдаги иккинчи жангини 9 март куни ўтказади. Унинг рақиби ва жанг қаерда бўлиши ҳақидаги маълумот яқин соатлар ичида эълон қилинади.

Элнур Абдураимовнинг янги жанги эса 23 март санасига белгиланди. Жанг Россиянинг Екатеринбург шаҳрида ўтказилиб, вакилимиз мезбон боксчи Дмитрий Хасиевга қарши рингга чиқади.

Эслатиб ўтамиз, Элнур шу пайтгача 3 марта професионал боксда жанг ўтказиб, уларнинг барчасида рақибларини нокаутга учратган. Хасиев эса 11 марта жанг қилиб, 8 бор зафар қучган (2 нокаут), 2 бор дуранг қайд этган ва 1 марта мағлубиятга учраган.

Манба: www.olympic.uz
Киритиш

Ўхшаш хабарлар