{{ message }}

Ривалдо «Барселона»да Мессининг ўрнини ким боса олишини айтди

«Барселона» клуби собиқ ҳужумчиси Ривалдо жамоанинг Лионель Мессисиз ҳаётга тайёрланиш кераклигини айтиб ўтди.

-Бу нарса барча мухлислар ва «Барселона» клуби раҳбариятини ўйлантириши керак. Жуда ҳам мураккаб бўлса ҳам унинг ўрнига номзод излаш керак.

- Унинг ўрнига ким муносиб номзод?

- Фақат Неймар. Агар у «Барселона» клубига қайтса зўр бўлар эди. Неймар – натижа қилишни биладиган ажойиб ўйинчи.

- Месси кетганидан кейин «Реал» даги каби ҳолат юз бериши мумкинми?

- Ҳа шунақаси ҳам бўлиши мумкин, чунки Месси клубни шунча йиллардан кейин тарк этмоқда. У ўйинлар тақдирини ҳал қилади.

Бу оддий ҳол, агар ҳудди шундай футболчи сотиб олмаса жамоа «Реал» тўқнаш келаётган муаммоларга дуч келиши мумкин, - дейди Ривалдо.

Неймар «Барселона» клуби сафида 2013 йилдан 2017 йилгача ўйнаган, кейин эса у «ПСЖ» сафига рекорд миқдордаги маблағ 222 миллион еврога ўтди.

Манба: www.diariosport.com
Киритиш

Ўхшаш хабарлар