{{ message }}

ОЧЛ, 2-тур. А ва В гуруҳларидаги вазият

Осиё Чемпионлар лигасининг А ва В гуруҳидан ўрин олган учрашувлар ўз ниҳоясига етди.

«Ал Завра» клуби «Ал Васл» билан ўйнади ва йирик ҳисобдаги ғалабани қўлга киритди. Ироқликлар сафида Алаа Аббос дубль қайд этган бўлса, Самал Саид, Муҳаннад Абдулраҳим ва Ҳусайн Ал Войид бир мартадан гол уришди.

Гуруҳнинг иккинчи ўйинида «Ан Насср» ва «Зобаҳан» жамоалари ўзаро баҳс юритишди. Нейтрал майдонда кечган ўйинда номинал меҳмонлар устун келишди. Ҳакам томонидан қўшиб берилган вақтда урилган гол форсларга уч очкони тақдим этди.

«Локомотив» сафарда «Ар Райян» клубига қарши баҳс олиб борди. Ушбу баҳсда биринчи бўлиб олдинга ўтиб олган «темирйўлчилар» ҳисобни ушлаб қола олмадилар.

Гуруҳнинг иккинчи ўйинида «Ал Ваҳда» ўзида Саудиянинг «Ал Иттиҳод» жамоасини қабул қилди. БААда бўлиб ўтган ўйин мезбонларнинг йирик ҳисобдаги ғалабаси билан якун топди.

Мезбонлар сафида Леонардо Да Силва дубл қайд этган бўлса, Исмоил Матар ва Муҳаммад Барқешлар бир мартадан рақиб дарвозасини ишғол қилишди. Меҳмонларнинг ягона жавоб тўпини Носсир Ал Шамроний киритди.

Шу тариқа, гуруҳдаги вазият чигал тус олди. Энди ҳар бир жамоада бир хилда уч очкодан бор.

Кейинги турда «Локомотив» Жиддада «Ал Иттиҳод» меҳмони бўлса, «Ар Райян» ўзида «Ал Ваҳда»ни қабул қилади.

ОЧЛ-2019, 2-тур

А гуруҳи

«Ал Завра» Ироқ – «Ал Васл» БАА 5:0 (2:0, 3:0)

Голлар: 1:0 – 23 Саид, 2:0 – 36 Аббос, 3:0 – 52 Аббос, 4:0 – Абдулраҳим, 5:0 – 84 Ҳусайн.

Четлатиш: Фабио Лима (39).

 

«Ан Насср» Саудия Арабистони – «Зобаҳан» Эрон 2:3 (1:2, 1:1)

Голлар: 1:0 – 5 Жулиано, 1:1 – 30 Нажод Меҳди, 1:2 – 40 Волид Муҳаммад, 2:2 – 58, пенальти Ҳамдала, 2:3 – 90+1 Мотаҳарий.

Амалга ошрилмаган пенальти: Ҳамдала (88).

 

В гуруҳи

«Ар Райян» Қатар – «Локомотив» Ўзбекистон 2:1 (1:1, 1:0)

Голлар: 0:1 - 4 Туропов, 1:1 - 38 де Брито, 2:1 - 58 Ривас.

«Ар Райян»: 1. Фаҳад Бакир, 2. Муҳаммад Ал Аэлдин, 3. Ривас (11.Иброҳим Ҳалфан, 71), 5. Траоре, 7.Абдулраҳмон Ал Ҳаразий (6.Алдулраҳмон Ал Корби, 68), 9. Лукка де Брито, 10. Родриго Табата, 13. Госало Виера, 21. Муҳаммад Жума,  22. Ку Мён-Жин, 23. Себастьян Сория (32.Аҳмад Ал Сайид, 82).

«Локомотив»: 35. Жавоҳир Илёсов, 33. Олег Зотеев, 20. Ислом Тўхтахўжаев, 5. Анзур Исмоилов, 24. Давронбек Ҳошимов (28. Шуҳрат Муҳаммадиев, 68), 77. Диёржон Туропов (70. Алишер Шоғуломов, 77), 23. Йован Жокич, 8. Жамшид Искандеров (14. Арсланмурот Амонов, 84), 10. Сардор Мирзаев, 17. Ҳусниддин Ғофуров, 11. Тимурхўжа Абдухолиқов.

Огоҳлантириш: Туропов (27).

 

«Ал Ваҳда» БАА – «Ал Иттиҳод» Садуия Арабистони 4:1 (1:0, 3:1)

Голлар: 1:0 – 16 Барқеш, 2:0 – 53 Да Силва, 2:1 – 56 Шаҳроний, 3:1 – 80 Матар, 4:1 – 90+1 Да Силва.

 

Манба: www.uff.uz
Киритиш

Ўхшаш хабарлар