{{ message }}

ОЧЛ, 2-тур. Бугунги ўйинлар анонси

Бугун Осиё Чемпионлар лигаси мусобақасининг тўртта гуруҳида 2-тур ўйинлари ўтказилади.

Дастлаб бугунги баҳсларни шарқ минтақаси вакиллари бошлаб беришади. «Шандун Лунен» клуби ўзида Е гуруҳи етакчиси «Кашима Антлерс»ни қабул қилади. Гуруҳнинг иккинчи ўйинида «Кённам» жамоаси Малайзияда «Жоҳор Дарул» билан баҳс олиб боради.

«Санфречче» Хиросимада «Мельбурн Виктори» жамоасини қабул қилади. F гуруҳи пешқадамлари эса Кореяда тўқнаш келишади, «Тэгу» жамоаси Хитой вице чемпиони «Гуанжоу Эвергранд» билан баҳс олиб боради.

Ўзбекистонлик мухлисларнинг диққат эътибори Тошкентдаги баҳсга қаратилади. Унда «Пахтакор» клуби Жидданинг «Ал Аҳли»сини қабул қилади. Биринчи турда «Ас Садд»ни мағлуб этиб гуруҳда пешқадам бўлиб олган саудияликларни ютиш осон бўлмаслиги аниқ. Гуруҳнинг иккинчи ўйини Қатарда бўлиб ўтади, «Ас Садд» Теҳроннинг «Персеполис» клубини қабул қилади.

С гуруҳи етакчилари иштирокидаги ўйин бугунги оқшомнинг безагига айланиши кутилмоқда, ОЧЛ тарихида шонли из қолдирган «Ал Ҳилол» клуби ўз уйида «Ал Дуҳайл»га қарши баҳ олиб боради. Таркибига бир қатор юлдузларни қўшиб олган қатарликлар номдор рақибларига қарши қандай ўйин кўрсатишларини билиб оламиз.

 

Манба: www.uff.uz
Киритиш

Ўхшаш хабарлар