{{ message }}

Зидан уни «Реал»да олиб қолмоқчи

«Реал» клуби ҳимоячиси Марсело мадридликлар жамоасини тарк этмайди.

A Bola Brasil нашрининг хабар қилишича, бразилиялик лотерал Зинедин Зиданнинг «Реал»га қайтганидан хурсанд ва жамоани тарк этиш фикридан қайтган.

Франциялик мутахассиснинг Флорентино Пересга қўйган шартларидан бири Марселони жамоада олиб қолиш бўлган. Таъкидланишича, Зидан ушбу ҳафтада Марсело билан шахсан сухбат олиб боради.

Аввалроқ фуболчи «Ювентус» билан шахсий шартнома борасида келишиб олгани хабар қилинганди. Марсело ушбу мавсумда асосий таркибдаги ўрнини Серхио Регилонга бой бўриб қўйганди.

Манба: www.abolabrasil.com
Киритиш

Ўхшаш хабарлар