{{ message }}

«Пахтакор» – «Ал Аҳли» 1:0

Осиё Чемпионлар лигаси мусобақасининг 2-туридан ўрин олган «Пахтакор» – «Ал Аҳли» учрашуви ўз ниҳоясига етди.

Ушбу саҳифа орқали ўйинни матнли трансляция қилиб бордик.


ОЧЛ, 2-тур

«Пахтакор» – «Ал Аҳли» 1:0 (0:0, 1:0)

Гол: 
1:0 - 62 Бикмаев.

«Пахтакор»: Санжар Қувватов, Фаррух Сайфиев, Егор Кримец, Шерзод Аъзамов, Ҳожиакбар Алижонов, Садриддин Абдуллаев (Марко Симич, 90+5), Одил Ҳамробеков, Драган Черан, Жалолиддин Машарипов, Достон Ҳамдамов (Жавоҳир Сидиқов, 80), Марат Бикмаев (Игорь Сергеев, 88).


Захира: Умид Ҳамроев, Жасур Яхшибоев, Сардор Собирхўжаев, Владимир Козак.

«Ал Аҳли»: Муҳаммад Ал Овайс, Саид Муваллад, Пауло Диаз, Ҳуссайн Сулаймоний, Абдулбосит Ҳиндий, Адерлан Сантос, Ҳуссайн Моқаҳви, Нуҳ Иброҳим, Салмон Мувашар (Абдулраҳмон Ғариб, 77), Муҳаннад Асирий (Хорхе Семедо, 65), Умар Ас Сома.

Захира: Ёсир Абдуллоҳ, Муҳаммад Фатил, Абдуллоҳ Тармин, Яҳё Муҳаммад, Умар Сирож.

Огоҳлантиришлар: Аъзамов (31), Диас (65), Ал Овайс (84), Кримец (86)

***

90+6'. Ўйин тугади. Ғалаба муборак!

90+5'. Адбуллаев ўрнига Симич тушди

90+4'. Рақиблар бурчак зарбасини ижро этишди, рақиблар Қувватовга нисбатан қўполлик ишлатишди

90'. Иккинчи бўлимга тўрт дақиқа қўшиб берилди

88'. "Пахтакор"да яна бир ўзгариш: Бикмаев ўрнига Сергеев тушди

88'. Ас Соманинг зарбаси осмону-фалакка учиб кетди

86'. Кримец рақиб ҳужумини тўхтаиб қолгани учун сариқ карточка олди

85'. Хавфли вазият! Семедо жарима майдоинимизга кириб келди, бироқ унинг зарбаси ноаниқ чиқди

84'. Асабларини жиловлай олмаган Ал Овайс сариқ карточка олди

82'. Рақиблар фаолликни оширишмоқда, аммо вакилларимизнинг қарши ҳужумлари кескин чиқмоқда

80'. "Пахтакор"да кутилган ўзгариш: Ҳамдамов ўрнига Сидиқов тушди

78'. ЗАРБАААА! Машариповнинг заргарона пасидан кейин Бикмаев тўпга зарба берди. Овайсдан сейв!

77'. Рақибларда иккинчи ўзгариш: Мувашшар ўрнига Ғариб тушди

74'. Машарипов жарима майдонига чиройли учулда кири борди, бироқ унинг зарбаси ноаниқ кетди

70'. Рақибларнинг ҳужуми! Жарима майдонига узатилган тўпга Ас Сома аниқ зарба йўллай олмади

65'. Диас Черанга нисбатан жуда қўпол ўйнади ва унга сариқ карточка кўрсатилди. Бу вазиятдан кейин тортишув юзага келди


65'. Рақибларда илк ўзгариш: Асири ўрнига Хорхе Семедо тушди

62'. ГОООООООООООООЛ! Бикмаееееееееееееев! Вакилларимиз чамаси 28 метрлардан жарима зарбасини ижро этишди, Маратнинг узоқ масофадан ерлатиб йўллаган зарбаси голга айланди


60'. Машариповнинг узатмасидан сўнг Бикмаев яхши вазиятга чиқиб борди, аммо унинг зарбаси ўхшамади

59'. Машарипов ва Сайфиевдан навбатдаги рейд, аммо Фаррухнинг сўнгги узатмаси аниқ чиқмади

57'. Бурчакдан узатилган тўпни дарвозабон эгаллаб олди, рақиблар чуқур ҳимояланишмоқда, хатто қарши ҳужумлар ҳам кўринмаяпти

53'. Хавфли вазият! Машариповнинг ҳаволатиб узати берган тўпини ҳимоячилар майдон ташқарисига чиқариб юборишди

48'. Иккинчи бўлимда ҳам устунлик бизникилар томонида

46'. Иккинчи бўлим бошланди!

***

Биринчи бўлимда тўлиқ устунлик вакилларимиз томонида бўлди, бироқ "шерлар" вазиятларни голга айлантира олишмади

45+3'. Биринчи бўлим тугади

45+2'. Сайфиееееев! Фаррух ажойиб вазиятга чиқиб борди, аммо унинг тўхтатмасдан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди

45+1'. ЗАРБА! Машариповнинг қанотдан узатган тўпини Черан боши билан дарвозага йўллади, бироқуни Овайс эгаллаб олди

45'. Биринчи бўлимга икки дақиқа қўшиб берилди

43'. Машариповнинг ўнг қанотдан узатган тўпини рақиблар бартараф этишди

39'. "Аҳли" футболчилари бир муддат тўпни назорат қилишди

36'. "Пахтакор" рақиб жарима майдони атрофида кучли босимни юзага келтиришди

33'. Ас Соманинг жаримадан йўллаган зарбаси жонли деворга тегиб қайтди


31'. Аъзамов бирга-бир вазиятга чиқиб бораётган Ас Сомани тўхтаиб қолди ва сариқ карточка олди. Рақиблар хавфли жарима зарбасига эга бўлишди

28'. Устунлик тўлиқ вакилларимиз томонида, меҳмонлар чуқур ҳимояланишга мажбур бўлишмоқда

26'. Хавфли вазият! Жарима майдонига узатилган тўпни ҳимоячилар ташқарига чиқариб юборишди. Бурчакдан узатилган тўпга Черан боши билан зарба берди, бироқ унинг зарбаси дарвоза тўсинига тегиб қайтди

22'. ЗАРБАААА! Ҳамробековнинг узоқ масофадан йўллган зарбасини дарвозабон қайтариб юборди

20'. Хавфли вазият! Ўнг қанотдан Машарипов томонидан узатилган тўпни дарвозабон қайтариб юборди

18'. Алижонов ўнг қанотдан жарима майдонига кириб борди ва узатмани амалга оширди, бироқ Бикмаевнинг зарбаси ўхшамади


10'. Ҳамробеков майдон марказида қўполлик ишлатди, натижада икки жамоа ўртасида тортишув юзага келди

9'. Вакилларимиз гол уришга муваффақ бўлишди, аммо ҳужум пайтида офсайд болилиги қайд этилди

6'. "Пахтакор" қарши ҳужумга чиқиб кетиши мумкин эди, бироқ Черан тўп узатишда кеч қолди

4'. Рақиб эрта прессинг уюштирмоқда, мезбонлар тўпни назорат қилишга уринишмоқда

3'. Рақибларнинг илк ҳужуми офсайд туфайли тўхтаб қолди

1'. Ўйин бошланди!

0'. Жамоалар ОЧЛ мадҳияси остида майдонга чиқиб келишмоқда

*Икки жамоа ҳам ўйин олди расмий машғулотларида қатнашишди

*Учрашув ҳакамлари билан танишинг:


Ҳакамлар: Муҳаммад Тақи, Ли Зю Лианг, Ронни Ко (барчаси Сингапур), Муҳаммад Ҳассан (Иордания).
Назоратчи: Саад Фадҳли (Қувайт).
Комиссар: Во Хай Те (Вьетнам).


*Жамоалар стадионга етиб келишди, бироздан сўнг чигалёзди машқларини бажариш учун майдонга чиқиб келишади


*Мазкур ўйин 18:00да "Пахтакор" сатдионида бошланади. Ўйин "Sport TV" орқали жонли эфирга узатилиши режа қилинган ва уни Хайрулла Ҳамидов шарҳлаб боради.

*Ассалому алейкум! Бугун Тошкентнинг "Пахтакор" жамоаси ОЧЛ 2-тури доирасида Саудиянинг "Ал Аҳли" клуби билан баҳс олиб боради. Ушбу саҳифа орқали учрашувни матнли трансляция қилиб борамиз.



Фото: t.me/Pakhtakor_FC

Манба: www.uff.uz
Киритиш

Ўхшаш хабарлар