{{ message }}

«Пахтакор» ўз майдонида «Ал Аҳли»ни таслим этди

Осиё Чемпионлар лигаси мусобақасининг 2-туридан ўрин олган «Пахтакор» – «Ал Аҳли» учрашуви ўз ниҳоясига етди. «Пахтакор» стадионида бўлиб ўтган баҳсда мезбонлар минимал ҳисобдаги ғалабани қўлга киритишди.

Учрашув вакилларимизнинг ҳужумлари билан бошланди, танаффусга қадар тошкентликлар бир қатор қулай имкониятларга эга бўлишди. Бироқ биринчи бўлимда ҳисоб очилмади.

Иккинчи бўлимда ҳам шу сценарий давом этди. Ниҳоят 62-дақиқага келиб мезбонлар ўз мақсадларига етишдилар. Марат Бикмаев жарима зарбасини қаойилмақом ижро этиб, ўйин тақдирини ҳал қилган голга муаллиф бўлди.

Шу тариқа, «Пахтакор» очколарини 4тага етказиб олган ҳолда гуруҳда пешқадам бўлиб олди.

Учрашувнинг матнли трансляциясини ушбу саҳифада кўршингиз мумкин, голни эса мана бу ерда.

ОЧЛ, 2-тур

«Пахтакор» – «Ал Аҳли» 1:0 (0:0, 1:0)

Гол: 1:0 - 62 Бикмаев.

«Пахтакор»: Санжар Қувватов, Фаррух Сайфиев, Егор Кримец, Шерзод Аъзамов, Ҳожиакбар Алижонов, Садриддин Абдуллаев (Марко Симич, 90+5), Одил Ҳамробеков, Драган Черан, Жалолиддин Машарипов, Достон Ҳамдамов (Жавоҳир Сидиқов, 80), Марат Бикмаев (Игорь Сергеев, 88).

«Ал Аҳли»: Муҳаммад Ал Овайс, Саид Муваллад, Пауло Диаз, Ҳуссайн Сулаймоний, Абдулбосит Ҳиндий, Адерлан Сантос, Ҳуссайн Моқаҳви, Нуҳ Иброҳим, Салмон Мувашар (Абдулраҳмон Ғариб, 77), Муҳаннад Асирий (Хорхе Семедо, 65), Умар Ас Сома.

Огоҳлантиришлар: Аъзамов (31), Диас (65), Ал Овайс (84), Кримец (86)

Киритиш

Ўхшаш хабарлар