{{ message }}

Перес Зиданга топ-3 та трансфер, тўлиқ қўллаб қувватлаш ва маошининг оширилишини ваъда қилган

Зинедин Зиданнинг «Реал» клуби президенти Флорентино Перес билан суҳбатдан кейин унинг қайтиши учун қўйган шартлари маълум бўлди.

Зидан ёзда Криштиану Роналду, Кака ва Карим Бензема (ҳар учтасини Перес клубга қайтганидан кейин 2009 йили ёзда сотиб олган эди) даражасидаги 3 та топ трансфер амалга оширишни шу билан бирга заҳира ўриндиғини тўлдириш учун бир нечта кичик харидлар қилишни талаб қилган.

Бундан ташқари мутахассис Пересга унинг барча қарорларида тўлиқ қуллаб-қувватлашини қатъий сўраган ва биринчи жамоа борасида унинг иштирокисиз биронта қарор қабул қилинмайди.

Зидан дунёнинг энг зўр мураббийлари оладиган маош тўланиши талаб қилди – масалан Пеп Гвардиола ва Диего Симеоне. Бундан олдин Зидан дунёнинг энг кўп маош оладиган мураббийлар ўнталигига кирган эди.

Манба: www.as.com
Киритиш

Ўхшаш хабарлар