{{ message }}

ОЧЛ. «Персеполис» Қатарда аламли мағлубиятни қабул қилиб олди ва сўнгги ўринга тушиб кетди

Осиё Чемпионлар лигаси мусобақасининг 2-туридан ўрин олган «Ас Садд» – «Персеполис» учрашуви ўз ниҳоясига етди. Қатарда бўлиб ўтган ўйинда мезбонлар минимал ҳисобдаги ғалабани қўлга киритишди.

Учрашувда ҳисоб сўнгги дақиқаларда очилди. Иккинчи бўлимга ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқанинг бешинчисида Бағдод Бенеджаҳ майдон эгаларига ғалаба келтирган голга муаллиф бўлди.

Шу тариқа, D гуруҳидаги вазият қуйидагича тус олди: 1. «Пахтакор» (4); 2. «Ал Аҳли»  (3); 3. «Ас Садд» (3); 4. «Персеполис» (1).

ОЧЛ, 2-тур

 «Ас Садд» – «Персеполис»  1:0 (0:0, 1:0)

Гол: 1:0 – 90+5 Бенеджаҳ.

Манба: www.uff.uz
Киритиш

Ўхшаш хабарлар