{{ message }}

ОЧЛ. «Шанхай СИПГ» сафарда мағлубиятга учради ва бошқа натижалар

Осиё Чемпионлар лигасининг 2-туридан ўрин олган бугунги учрашувлар ўз ниҳоясига етди.

«Кавасаки Фронтале» клуби ўзида «Сидней»ни қабул қилди. 83-дақиқада Манабу Саито томонидан киритилган тўп японклубига ғалаба олиб келди.

Гуруҳнинг иккинчи ўйинида Одил Аҳмедовнинг клуби «Шанхай СИПГ» Кореяда «Улсан Хёнде»га қарши баҳс олиб борди. Ушбу баҳсда ҳам ягона гол учрашув тақдирини ҳал қилди. 66-дақиқада Жуниор Неаго корейсларга уч очкони тақдим этди.

G гуруҳида кутилмаган натижалар қайд этилди. «Чонбук» клуби сафарда «Бурирам Юнайтед»га ютқазиб қўйган бўлса, «Бейжинг Гуан» ва «Урава Ред» жамоалари ўратсидаги баҳс нурсиз дуранг билан якун топди.

ОЧЛ, 2-тур

Н гуруҳи

«Кавасаки Фронтале» – «Сидней» 1:0 (0:0, 1:0)

Гол: 1:0 – 83 Саито.

«Улсан Хёнде» – «Шанхай СИПГ» 1:0 (0:0, 1:0)

Гол: 1:0 – 66 Жуниор.

 

G гуруҳи

«Бурирам Юнайтед» – «Чонбук» 1:0 (0:0, 1:0)

Гол: 1:0 – 50 Сарачарт.

«Бейжинг Гуан» – «Урава Ред» 0:0 (0:0, 0:0)

Манба: www.uff.uz
Киритиш

Ўхшаш хабарлар