{{ message }}

«Барселона» ўзида «Лион»га бешта гол урди

Европа Чемпионлар лигасининг 1/8 финал жавоб баҳсидан ўрин олган «Барселона» – «Лион» учрашуви ўз якунига етди. «Камп Ноу» стадионида бўлиб ўтган ўйинда мезбонларни қўли баланд келди.

Ўйинкутилганидек каталонларнинг кетма-кет ҳужумлари билан бошланди. 18-дақиқада мезбонлар пенальти ишлаб олишди, уни Лионель Месси аниқ бажариб, жамоасини олдинга олиб чиқди.

31-дақиқада мезбонларнинг узоқ давом этган комбинациясини Филиппе Коутиньо гол билан якунлади. Унга голли пасли Луис Суарес узатди.

Иккинчи бўлим дебютида меҳмонлар жавоб тўпини киритишга муваффақ бўлишди, бурчак зарбасидан сўнг юзага келган вазиятда Лукас дарвозани ишғол этди.

78-дақиқада Месси майдон марказида тўпни қабул қилиб олди ва бир нечта ҳимоячиларни алдаб ўтган ҳолда чиройли голга муаллиф бўлди.

81-дақиқада каталонлар қарши ҳужумда гол уришди. Месси яна бир нечта ҳимоячини ортда қолдириб жарима майдонига кириб борди ва узатмани амалга оширди, Херард Пике эса бўш қолган дарвозани ишғол қилди.

85-дақиқада Усмон Дембеле жамоасининг яна бир қарши ҳужумини гол билан якунлади.

Шу тариқа, икки ўйин натижасига кўра испанлар чорак финалга йўл олишди.

Чемпионлар лигаси
1/8 финал, жавоб баҳси

Барселона Испания – Лион Франция 5:1 (2:0, 3:1)

Голлар: 1:0 – 17, пенальти Месси, 2:0 – 31 Коутиньо, 2:1 – 58 Тузар, 3:1 – 78 Месси, 4:1 – 81 Пике, 5:1 – 86 Дембеле.

Барселона – тер Стеген, Пике, Альба, Серджи Роберто (Нелсон Семеду, 83), Лангле, Ракитич, Бускетс, Артур (Видаль, 74), Коутиньо (Дембеле, 70), Месси, Суарес.

Лион – Антони Лопеш (Горжлен, 34), Марсело, Марсал, Менди (Корне, 77), Денайер, Депай (Траоре, 73), Тузар, Фекир, Ндомбеле, Дюбуа, Дембеле.

Огоҳлантиришлар: Марсал (33), Дембеле (45), Лангле (49).

Илк ўйин – 0:0

Манба: www.uff.uz
Киритиш

Ўхшаш хабарлар