{{ message }}

«Ливерпуль» «Альянц Арена»да «Бавария»га имкон қолдирмади ва чорак финалга йўл олди

Европа Чемпионлар лигасининг 1/8 финал жавоб баҳсидан ўрин олган «Бавария» – «Ливерпуль» учрашуви ўз ниҳоясига етди. «Альянц Арена»да кечган баҳсда меҳмонларнинг қўли балнд келди.

Учрашув мезбонларнинг фаоллигида бошланди, инглизлар эса ўз омадларини қарши ҳужумдан қидиришди. Учрашувнинг 26-дақиқасида меҳмонларнинг саноқли ҳужумларидан бири голга айланди. Мануэл Нойернинг хатосидан сўнг Садио Мане дарвозани ишғол қилди.

Шундан сўнг мюнхенликлар рақиб дарвозаси олдида босимни оширишди ва бу 39-дақиқиқага келиб ўз самарасини берди. Ўнг қанотдан жарима майдонига ёриб кирган Серж Гнабри тўпни дарвозабон майдончасига узатди, у ерда Жоэл Матип ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди.

Иккинчи бўлим тенг курашлар остида бошланди, мерсисайдлар биринчи бўлимдан фарқли ўлароқ ҳужумда кўпроқ ҳаракат қилишди. 69-дақиқада меҳмонлар яна бир гол уришди, Жеймс Милнернинг бурчакдан узатган тўпини Виржил ван Дейк боши билан Нойер дарвозасига жойлаб қўйди.

Голдан сўнг «Ливерпуль»да яна бир нечта қулай имкониятлар бўлди ва уларнинг бири 84-дақиқада ўз самарасини берди. Муҳаммад Салоҳнинг узатиб берган тўпини Мане боши билан дарвозага аниқ йўллади.

Шу тариқа, икки ўйин натижасига кўра «Ливерпуль» чорак финалга йўл олди ва чорак финалда ўйнайдиган тўртинчи инглиз клуби бўлди.

Чемпионлар лигаси
1/8 финал, жавоб баҳси

Бавария Германия – Ливерпуль Англия 1:3 (1:1, 0:2)

Голлар: 0:1 – 26 Мане, 1:1 – 39, автогол Матип, 1:2 – 69 ван Дейк, 1:3 – 84 Мане.

Бавария – Нойер, Зюле, Алаба, Рафинья, Хуммельс, Мартинес (Горетцка, 72), Алькантара, Хамес (Саншеш, 79), Гнабри, Рибери (Коман, 61), Левандовски.

Ливерпуль – Алиссон, Матип, Робертсон, Александер-Арнолд, ван Дейк, Милнер (Лаллана, 87), Хендерсон (Фабиньо, 13), Вейналдум, Мане, Салах, Фирмино (Ориги, 83).

Огоҳлантиришлар: Фабиньо (43), Матип (63), Алькантара (65), Саншеш (83).

Илк ўйин – 0:0

Манба: www.uff.uz
Киритиш

Ўхшаш хабарлар