{{ message }}

Сарри: Киевдаги майдон – бу фалокат, бу ерда ўйнаш хавфли

«Челси» клуби бош мураббийи Маурицио Сарри Европа Лигаси 1/8 финал жавоб баҳси доирасида «Динамо Киев»га қарши кечадиган ўйин олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Бу жуда қийин ўйин бўлади, чунки биз рақибни менсимаслигимиз мумкин. Мен «Динамо» қай даражада хавфли эканини биламан. Бу жамоанинг ЕЛдаги аввалги ўйинларини кўрдим, улар яхши ўйин кўрсатишади. Биз ғалаба учун ўйнашимиз керак.

Киев стадионидаги чим – бу фалокат. Майдон яхши ўйин кўрсатиш истагини йўққа чиқаради, бу ерда ўйнаш хавфли. Яхши футбол кўрсатиш қийин бўлади. Шунингдек, мен футболчилар жароҳат олишидан ҳам қўрқмоқдаман. Аммо вазиятни қабул қилишимиз ва ўйнашимиз керак – бошқа имкон йўқ», — дейди Сарри.

Ушбу жамоалар ўртасидаги Лондондаги баҳс 3:0 ҳисобида якунланганди.

Манба: www.championat.com
Киритиш

Ўхшаш хабарлар