{{ message }}

Европа Чемпионлар лигасининг барча чорак финалчилар номи маълум бўлди. Эртага қуръа!

Кеча бўлиб ўтган ўйинлар орқали Европа Чемпионлар лигасининг барча чорак финал иштирокчилари номи маълум бўлди.

Демак, уларни яна бир маротаба эслатиб ўтамиз:

"Аякс"
"Порту"
"Тоттенхэм Хотспур"
"Манчестер Юнайтед"
"Ювентус"
"Манчестер Сити"
"Ливерпуль"
"Барселона"

Эртага Тошкент вақти билан соат 16.00 да Швейцариянинг Ньон шаҳридаги УЕФА қароргоҳида 1/4 финалга қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади.

Қуръа бу сафар кўр-кўрона бўладики, унда бир мамлакатнинг икки вакили ўзаро рўбарў келиши мумкин. Бундан ташқари, қуръада расмий жиҳатдан мезбон - меҳмон мақоми аниқланади.

Дастлабки ўйинлар 3/4 апрель кунлари бўлса, жавоб баҳслари 10/11 апрель кунлари бўлиб ўтади.

Манба: uff.uz
Киритиш

Ўхшаш хабарлар