{{ message }}

Европа Лигаси. Бугун 1/8 финалнинг жавоб ўйинлари бўлиб ўтади

Бугун Европа Лигаси мусобақасининг 1/8 финал жавоб баҳсидан ўрин олган учрашувлар бўлиб ўтади.

«Челси» клуби Киевга сафар қилади ва «Динамо» билан ўйнайди. Лондондаги баҳсда йирик ғалабани қўлга киритган кўклар ушбу баҳсда ҳам ортиқча қийинчиликка учрамасалар керак.

«Нополи» эса Зальцьургда «Ред Булл»га қарши ўйин ўтказади. Бу қарама-қаршилик тақдири ҳам илк баҳсда деярли ҳал бўлган. «Краснодар» клуби ўз уйида «Валенсия»ни қабул қилади.

«Интер» ўз майдонида «Айнтрахт» билан тўқнаш келади. Франкфуртдаги учрашувда нурсиз дуранг қайд этилган бўлсада, Миландаги ўйин голларси з этмаслиги катта эҳтимол.

Ўз уйида енгилган «Зенит» энди «Вильярреал» майдонида вазиятни ўнглашга ҳаракат қилиб кўради. «Севилья» эса «Славия» майдонига сафар қилади. Испаниядаги ўйин кутилмаганда жанговар дуранг билан якун топганди.

Марказий ўйин Лондонда бўлиб ўтади. Унда «Арсенал» клуби «Ренн» жамоасини қабул қилади. Илк ўйинда 1:3 ҳисобида  мағлуб бўлган инглизларга бугун осон бўлмаслиги аниқ.

Манба: www.uff.uz
Киритиш

Ўхшаш хабарлар