{{ message }}

А Про-лига иштирокчилари номи маълум

Профессионал футбол лигаси А ва B Про-лигаларида тўп сурадиган жамоаларни саралаб олаётгани ҳақида хабар берилган эди.

Даставвал қайд этилганидек, “Машъал”, “Хоразм”, “Нефтчи”, “Истиқлол” ва “Шўртан” клублари А Про-лигада иштирок этиш масаласида жиддий иш олиб боришаётган эди. BПро-лигасида иштирок этишни истаётган жамоалар сони эса анча кўпроқ эди.

Бугунга келиб А Про-лига иштирокчилари номи 90 фоизга маълум бўлиб улгурди. А Про-лиганинг 2019 йилги мавсумида 8 та клуб иштирок этади. Уларнинг 7 таси аллақачон маълум – “Машъал”, “Нефтчи”, “Шўртан”, “Истиқлол”, “Шердор”, “Хоразм” ва “Орол”. А Про-лиганинг 8-иштирокчиси эса 17-22 март кунлари бўлиб ўтадиган ПФЛ кубоги мусобақаси ғолиби бўлади. 

B Про-лигаси қатнашчилари номи ҳам яқин вақт ичида аниқ бўлади. 

Манба: www.pfl.uz
Киритиш

Ўхшаш хабарлар