{{ message }}

«Реал» Хамесни сотишга тайёр. Перес футболчи учун 60 миллион талаб қилмоқда

«Реал» клуби президенти Флорентино Перес бир қатор футболчиларини сотиб янгиларини олиш ниятида. El Confidencial нашрининг маълумотига кўра, мадридликлар ҳозирда «Бавария» клубида ижара асосида тўп сураётган ярим ҳимоячи Хамес Родригес билан хайрлашиш истагида.

Мюнхенликлар 2017 йили футболчини 2 мавсумга ижарага олган эди. «Бавария» клуби ижара учун «Реал»га 6,5 миллион евро тўлаб келмоқда ва колумбиялик футболчини 42 миллион евро эвазига тўлиқ сотиб олиш имкониятига ҳам эга.

Манбанинг таъкидлашича, «Бавария» клуби Хамесни сотиб олмаса «Реал» раҳбарияти футболчини сотувга қўймоқчи. Унинг бошланғич нархи 60 миллион еврони ташкил қилмоқда.

«Бавария» клуби 27 ёшли ўйинчи учун таклифни 15 июнь санасига қадар аниқлаштириши лозим.

Манба: www.sports.ru
Киритиш

Ўхшаш хабарлар