{{ message }}

Франция термасининг Молдавия ва Исландияга қарши ўйинлар учун кенгайтирилган таркиби маълум

Франция терма жамоаси бош мураббийи Дидье Дешам Молдавия ва Исландияга қарши ўйин учун иштирок этадиган футболчилар таркибини эълон қилди.

«Барселона» клуби ҳимоячиси Самюэль Умтити терма жамоасининг октябрь ва ноябрь ойларидаги йиғинларида иштирок этмади. «Бавария» ярим ҳимоячиси Кингсли Коман эса терма жамоаси сафида жароҳат туфайли 2017 йилдан буён ўйнамай келмоқда.

Даврозабонлар: Уго Льорис, Альфонс Ареоля, Стив Манданда.

Ҳимоячилар: Люка Динь, Бенжамен Павар, Преснель Кимпембе, Рафаэль Варан, Левен Курзава, Самюэль Умтити, Дибриль Сидибе , Курт Зума.

Ярим ҳимоячилар: Поль Погба, Нголо Канте, Блез Матюиди, Мусса Сиссоко, Танги Ндомбеле.

Ҳужумчилар: Антуан Гризманн, Оливье Жиру, Килиан Мбаппе, Кингсли Коман, Набиль Фекир, Флорьян Товен, Антони Марсьяль.

Франция терма жамоаси 22 март куни Евро-2020 саралаш босқичида доирасида 22 март куни Молдавия, 25 мартда эса Исландия билан ўйнайди.

Манба: www.twitter.com
Киритиш

Ўхшаш хабарлар