{{ message }}

ЕЧЛ. Бугун чорак финал ва ярим финалга қуръа ташланади

Бугун УЕФАнинг Ньон шаҳридаги қароргоҳида Чемпионлар лигаси чорак финалига қуръа ташланади.

¼ финал иштирокчилари:

Аякс (Голландия)
Барселона (Испания)
Ливерпуль (Англия)
Манчестер Сити (Англия)
Манчестер Юнайтед (Англия)
Порту (Португалия)
Тоттенхэм (Англия)
Ювентус (Италия)

Жуфтликларда ажратишга чекловлар бўлмайди, бир мамлакатлар жамоалари ўзаро тўқнаш келиб қолишлари мумкин.

Чорак финалдан сўнг бир йўла ½ финалга ҳам қуръа ташланади. Бундан ташқари Мадриддаги финал мезбони ҳам аниқлаб олинади.

Қуръа ташлаш маросими 16:00да бошланади.

¼ финалнинг илк ўйинлари 9/10 апрелда бўлиб ўтади, жавоб баҳслари эса 16/17 апрелда бўлади.

Ярим финалнинг илк ўйинлари 30 апрел/1 май кунлари бўлса, жавоб баҳслари 7/8 май куни ўтказилади.

Финал 1 июн куни Мадриддаги «Метрополитано»да бўлиб ўтади.

Манба: www.uff.uz
Киритиш

Ўхшаш хабарлар