{{ message }}

ЕЧЛда ҳафтанинг энг яхши ўйинчиси аниқланди

Европа Чемпионлар лигасининг ушбу ҳафтадаги энг яхши ўйинчиси номи маълум бўлди. Бу ҳақда УЕФА расмий сайтида маълум қилинди.

Мухлислар ўртасида ўтказилган сўровномада «Ювентус» ҳужумчиси Криштиану Роналду ғолиб бўлди. Португалиялик футболчи 1/8 финалнинг жавоб ўйинида «Атлетико»га (3:0) учта гол урганди.

Ундан ташқари ушбу совринга Лионель Месси («Барселона»), Садьо Мане («Ливерпуль») ва Лерой Сане («Манчестер Сити») каби футболчилар кураш олиб борганди.

Манба: www.uefa.com
Киритиш

Ўхшаш хабарлар