УЕФАнинг Ньондаги қароргоҳида Европа Лигаси чорак финалига қуръа ташланди.

¼ финал жуфтликлари билан танишинг: 

1 жуфтлик. «Арсенал» (Англия) – «Наполи» (Италия)*

2 жуфтлик. «Вильярреал» (Испания) – «Валенсия» (Испания)

3 жуфтлик. «Бенфика» (Португалия) – «Айнтрахт» (Германия)

4 жуфтлик. «Славия» (Чехия) – «Челси» (Англия)

Ярим финал

I жуфтлик. 1 жуфтлик – 2 жуфтлик

II жуфтлик. 3 жуфтлик – 4 жуфтлик

Финалда II жуфтлик ғолиби мезбон мақомига эга бўлади.

¼ финалнинг илк ўйинлари 11 апрелда бўлиб ўтади, жавоб баҳслари эса 18 апрелда бўлади.

Ярим финалнинг илк ўйинлари 2 май куни бўлса, жавоб баҳслари 9 май куни ўтказилади.

Финал 29 май куни Баку шаҳрида бўлиб ўтади.

* - Қуръага кўра «Арсенал» клуби «Наполи»га қарши ўйинни дастлаб меҳмонда ўтказиши керак эди, бироқ УЕФА қарорига кўра бир кунда бир шаҳарда учрашув ўтказилмаслиги туфайли ушбу жуфтликдаги илк ўйин Лондонга кўчирилди.