{{ message }}

Ўзбекистон U-17, U-18, U-19 терма жамоалари

Кеча 19 ёшгача бўлган футболчи қизларимиз Косонсой шаҳрида "Қўқон-1912"  аёллар жамоаси билан назорат ўйини ўтказишди. Учрашув 8:2 ҳисобида Ўзбекистон U-19 терма жамоасининг ғалабаси билан якунига етди.
Отабек Ғуломхўжаев Ўзбекистон U-17 терма жамоаси учун жавоб беради. Унинг бошқарувида ёшларимиз йил охирига қадар ўтказиладиган халқаро турнирларда иштирок этади.  
Ўзбекистон футбол ассоциацияси турли ёшдаги терма жамоалар учун бўлажак мусобақаларга муносиб тайёргарлик олиб бориш учун  барча шарт-шароитларни яратиб беришда давом этади. Аввалроқ, Ўзбекистоннинг U-21 ва U-14 терма жамоалари Хитойдаги халқаро мусобақада иштирок этиши ҳақида хабар бериб ўтгандик.
Отабек Ғуломхўжаев мураббийлигидаги Ўзбекистон U-17 терма жамоаси октябрь ойида Испаниянинг Малага шаҳрида ўтказиладиган халқаро мусобақада қатнашиши ҳақида хабар берилган эди. 
Бугун 5 октябрь куни “Ўзбекистон темир йўллари” спорт стадионида ташкиллаштирилган ўйин ниҳоясига етди. Муросасиз кечган баҳсда 2-0 ҳисобида Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ғалаба қозонди. 
Отабек Ғуломхўжаев мураббийлигидаги Ўзбекистон U-17 терма жамоаси октябрь ойида Испаниянинг Малага шаҳрида ўтказиладиган халқаро мусобақа олдидан Тошкентда йиғинга киришгани ҳақида хабар берган эдик. Ушбу ўйинда Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Тошкентнинг “Локомотив” клуби ўринбосарлари устидан 2-0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Отабек Ғуломхўжаев мураббийлигидаги Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Малага шаҳрида ўтказиладиган халқаро мусобақада иштирок этиш учун Испанияга жўнаб кетгани ҳақида хабар берилган эди.
Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Истанбул орқали Испаниянинг Эстепона шаҳрига етиб келди. Мазкур шаҳарда Отабек Ғуломхўжаев бошчилик қилаётган жамоа 10 кун давомида истиқомат қилади ва 3 та халқаро ўртоқлик ўйинида майдонга тушади. 
Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Халқаро мусобақада иштирок этиш учун Испанияга йўл олгани ҳақида аввал хабар берилган эди.
Учрашув олдидан бўлиб ўтган танишув маросимида Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси бош мураббийи Отабек Ғуломхўжаев иштирок этди. Мутахассис шотландларга қарши ўйин анча қизиқарли кечишини айтиб ўтди.
Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Шотландия U18 терма жамоасига қарши майдонга тушади. Вакилларимиз оқ, шотландиялик футболчилар эса сариқ рангли либосда ҳаракат қилишади.
Отабек Ғуломхўжаев бошчилигидаги терма жамоамиз халқаро мусобақадаги ўзининг биринчи ўйинини  Шотландия U18 терма жамоасига қарши ўтказди. Ўйиннинг 32 дақиқасида...
Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси халқаро мусобақа доирасида Шотландияга қарши баҳс юритди (1:1). Ушбу учрашувдан сўнг ҳамюртларимиз устози Отабек Ғуломхўжаев ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
Ўзбекистон U-17 терма жамоаси айни кунларда Испаниядаги Халқаро мусобақада иштирок этаётганидан хабарингиз бор. Мусобақадан ўрин олган биринчи ўйинда вакилларимиз Шотландия терма жамоасига қарши баҳс олиб бориб, 1:1 ҳисобида дуранг қайд этишганди. 
Шотландияга қарши беллашувнинг дастлабки 20 дақиқасида устунлик европаликлар томонидан бўлиб, шундан кейингина ўзбекистонлик футболчилар ўйиннинг боришини тенглаштиришган ва иккинчи бўлимда устунликка эга бўлишганди.
{{ '2018-10-14 04:39:00' | moment('Do MMMM h:mm')}}