{{ message }}

Пахтакор

Бугун Суперлиганинг 7-тури старт олишидан хабарингиз бор. Бугунги дастурдан иккита ўйин ўрин олган. Соат 18:00да Бекободда “Металлург” – “Пахтакор” учрашуви бошланади.
{{ '2018-04-19 13:18:00' | moment('Do MMMM h:mm')}}
Ўзбекистон Суперлигасининг 7-туридан ўрин олган «Металлург» – «Пахтакор» учрашуви ўз ниҳоясига етди. Учрашувга оид маълумотларни ушбу саҳифа орқали ёритиб борамиз.
{{ '2018-04-19 16:47:00' | moment('Do MMMM h:mm')}}
Ўзбекистон Суперлигасининг 7-туридан ўрин олган «Металлург» – «Пахтакор» учрашуви ўз ниҳоясига етди. Бекободда бўлиб ўтган баҳсда меҳмонлар йирик ҳисобдаги ғалабани қўлга киритдилар.
{{ '2018-04-19 19:59:00' | moment('Do MMMM h:mm')}}
Бекободдаги учрашувдан кейин "Пахтакор" бош мураббийи матбуот анжуманида ўйин тўғрисида фикрларини айтиб ўтди. - Биз ўзимиз хоҳлагандек чиройли ва ҳужумкор футбол намойиш қилдик. Кўплаб вазиятларни юзага келтирдик ҳамда улардан унумли фойдалана олдик. Айнан шу жиҳат йирик ғалаба қозонишимизни таъминлади. Биз кўрсатишни истайдиган ўйинни намойиш қил…
{{ '2018-04-20 11:10:00' | moment('Do MMMM h:mm')}}
Жуда ҳам аламли мағлубиятни қабул қилиб олдик. Ютқазилган ўйинда шубҳасиз биринчи айбдор мураббий ҳисобланади. Бутун масъулиятни зиммамга олиб, бу ўйиннинг бой берилишида айбдорлигимни тан оламан
{{ '2018-04-20 12:40:00' | moment('Do MMMM h:mm')}}
"Пахтакор" ҳимоячиси "Металлург" билан кечган беллашув ҳақида таассуротларини айтиб ўтди. - Ўйин кескин курашлар остида бошланди. Биз биринчи голни уриб олганимиздан кейин ўзимизни анча хотиржам ҳис этдик ва ўйинимизни эркинроқ намойиш қилишга ўтдик. Ўша гол бизга ишонч берди деб айтиш мумкин.
{{ '2018-04-20 13:40:00' | moment('Do MMMM h:mm')}}
Шунча йил ўрганиб қолганимиз Олий лиганинг кушандаси бўлган Суперлиганинг 7-тури ортда қолмоқда. Бугун яна иккита ўйин бўлади, аммо ўша ўйинлар ўтмасиданоқ бир нарсани ишонч билан айтиш мумкин - Суперлига ҳақиқатан ҳам супер чиқиб қолди. Бунақа "камбэк"ларни илгари фақат Европа футболида кўрардик.
{{ '2018-04-21 12:03:00' | moment('Do MMMM h:mm')}}
25 апрель куни "Пахтакор" Суперлиганинг 8-турида Тошкентда "Навбаҳор"ни қабул қилади. Беллашув "Пахтакор" стадионида 25 апрель, чоршанба куни соат 18:30да бошланади. Учрашувдан аввал стадионга ташриф буюрадиган ишқибозлар эътиборига концерт дастури тақдим этилиши режалаштирилган.
{{ '2018-04-22 16:26:00' | moment('Do MMMM h:mm')}}
“Навбаҳор” билан охирги беллашувда имкониятни бой бергандик. Бу сафар ўша мағлубиятга жавоб қайтариш учун янада кўпроқ иштиёққа эгамиз. Ишқибозларимизга яхши футбол намойиш этиб беришга интиламиз.
{{ '2018-04-24 00:08:00' | moment('Do MMMM h:mm')}}
Олий лигада жамоалар барча мавсумларда иштирок этиб келишади ва ҳозирга қадар 52 учрашувда майдонга тушишган. Ўзаро ўйинлар бўйича устунлик яққол "Шерлар" тарафида. 34 баҳсда зафар қучган "Пахтакор" 6 бор рақиб билан дуранг ўйнаган ва 12 марта имкониятни бой берган.
{{ '2018-04-24 13:27:00' | moment('Do MMMM h:mm')}}
Бизни "Навбаҳор"га қарши жуда муҳим ўйин кутиб турибди. Рақиб жуда яхши шаклланган жамоа, қийин учрашув бўлади. Улар майдонда бор кучларини беришади ва жангга тайёр ҳолатда туришади. Шу сабабли биз учрашув осон кечмаслигини кутмоқдамиз, аммо биз охирги ўйинларда яхши ҳолатга кириб олдик.
{{ '2018-04-25 10:32:00' | moment('Do MMMM h:mm')}}
Машғулотда таркибдаги барча футболчилар мураббийлар штаби қўл остида бир соатдан ортиқроқ вақт мобайнида шуғулланди. Улар чигалёзди машқларини бажаргач, бўлажак ўйинда асқотиши мумкин бўлган турли тактик жиҳатлар ва ўйин ҳолатларига эътибор қаратишди.
{{ '2018-04-25 10:39:00' | moment('Do MMMM h:mm')}}
Суперлиганинг 9-турида Тошкентнинг икки клуби — “Локомотив” ва “Пахтакор” ўзаро тўқнаш келади. Мазкур учрашув 29 апрель - якшанба кунига тайин қилинган.
{{ '2018-04-25 15:15:00' | moment('Do MMMM h:mm')}}
Суперлиганинг 8-турида бугун «Пахтакор» ўз майдонида «Навбаҳор» футболчиларини қабул қилади. Учрашувни ушбу саҳифа орқали матнли трансляция қилиб борамиз.
{{ '2018-04-25 17:30:00' | moment('Do MMMM h:mm')}}
Ўзбекистон Суперлиганинг 8-туридан ўрин олган «Пахтакор» ва «Навбаҳор» жамоалари ўртасидаги учрашув ўз ниҳоясига етди. Тошкентда бўлиб ўтган ўйинда мезбонлар 1:0 ҳисобдаги ғалабани қўлга киритдилар.
{{ '2018-04-25 20:33:00' | moment('Do MMMM h:mm')}}