{{ message }}

Қўқон-1912

“Қўқон-1912” футзал ва аёллар жамоалари янги мавсумга жиддий ҳозирлик кўришмоқда. Футзалчиларнинг дастлабки учрашуви Қўқонда ўтказилади. Эслатиб ўтамиз, футзал бўйича Ўзбекистон чемпионати биринчи тур доирасидаги “Қўқон-1912” – “АГМК” учрашувлари 30 ва 31 март кунлари бўлиб ўтади.
{{ '2018-03-28 16:10:00' | moment('Do MMMM h:mm')}}
Ўзбекистон Суперлигаси 4-туридан ўрин олган «Қўқон-1912» – «Навбаҳор» учрашуви ўз ниҳоясига етди. Қўқонда кечган Водий дербисида мезбонларнинг қўли баланд келди.
{{ '2018-03-31 20:45:00' | moment('Do MMMM h:mm')}}
“Қўқон-1912” – “Навбаҳор” учрашувидан кейин ўтказилган матбуот анжуманида қўқонликлар устози Нўъмон Ҳасанов ва ярим ҳимоячи Жавоҳир Сидиқовлар қатнашишди.
{{ '2018-04-01 13:03:00' | moment('Do MMMM h:mm')}}
Тошкентда тўпланган футболчиларимиз Суперлига 5-тур доирасидаги “Локомотив”га қарши бўлиб ўтадиган ўйинга тайёргарликни давом эттиришмоқда. Машғулотлар “Бунёдкор” стадионида ўтказилмоқда.
{{ '2018-04-04 16:11:00' | moment('Do MMMM h:mm')}}
Турнинг қизиқарли ўйинларидан бири сифатида эътироф этилаётган мазкур баҳс олдидан ушбу икки жамоанинг ўзаро учрашувлари тарихи ҳақида маълумот бериб ўтамиз.
{{ '2018-04-05 07:58:00' | moment('Do MMMM h:mm')}}
Бугун иккита ўйин билан Ёшлар лигасининг 5-тур учрашувларига якун ясалди. “Навбаҳор” ўз майдонида “Насаф”га имкониятни бой берган бўлса, “Локомотив” футболчилари “Қўқон-1912” жамоасини йирик ҳисобда мағлубиятга учрата олди.
{{ '2018-04-07 07:03:00' | moment('Do MMMM h:mm')}}
Суперлига-2018 5-тур доирасида «Локомотив» жамоаси бугун «Қўқон 1912» футболчиларини қабул қилади. Учрашув 18:00 да старт олади. Бошланғич таркиблар билан танишинг:
{{ '2018-04-07 17:49:00' | moment('Do MMMM h:mm')}}
Ўзбекистон Суперлигасининг 6-туридан ўрин олган «Локомотив» – «Қўқон-1912» учрашуви ўз ниҳоясига етди. Кескин курашларга бой бўлган ўйинда 1:1 ҳисоби қайд этилди.
{{ '2018-04-07 19:58:00' | moment('Do MMMM h:mm')}}
Бугун ёмон ўйин намойиш этганимиз йўқ. Лекин қайд этилган натижа бизни умуман қониқтирмайди. Бир қатор қулай имкониятларни юзага келтира олдик. Уларни голга айлантиришда эса омадимиз чопмади
{{ '2018-04-08 07:24:00' | moment('Do MMMM h:mm')}}
Кеча Суперлигамизнинг «супер» ўйинига гувоҳ бўлдик. «Локомотив» – «Қўқон-1912» учрашувида футболда бўлиши мумкин бўлган одатий ва ноодатий вазиятларнинг деярли 70-80 фоизига гувоҳ бўлдик: офсайддан урилган голдан тортиб «Зидан услуби»даги калла қўйишгача.
{{ '2018-04-08 07:59:00' | moment('Do MMMM h:mm')}}
“Локомотив” – “Қўқон-1912” учрашувининг энг яхши ўйинчиси деб топилган Ўткир Юсупов матбуот анжуманида иштирок этди ва ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
{{ '2018-04-08 12:53:00' | moment('Do MMMM h:mm')}}
Хабарингиз бор, Суперлиганинг 5-турида бўлиб ўтган "Локомотив" - "Қўқон-1912" учрашуви (1:1) вақтида ҳар икки жамоа футболчилари ўртасида жанжал юзага келган ва 89-дақиқада "темирйўлчилар" ҳужумчиси Нивалдо қизил карточка олгач, майдондан чиқиб кетиш олдидан қўқонликлар дарвозабони Ўткир Юсуповга "калла" қўйган эди.
{{ '2018-04-09 11:01:00' | moment('Do MMMM h:mm')}}
Супер лига 6-турини “Қўқон-1912” Олмалиқда АГМК жамоасига қарши ўтказади. Ушбу ўйин 12 апрель куни бўлиб ўтади. Мазкур жамоаларнинг ўзаро учрашувларига доир статистик маълумотларни тақдим этамиз.
{{ '2018-04-10 11:55:00' | moment('Do MMMM h:mm')}}
Бугун “Қўқон-1912“ жамоаси Суперлига 6-тури доирасида АГМКга қарши тўп суради. Олмалиқ шаҳрида бўладиган учрашув соат 18:00да бошланади. Айни дамда бу икки жамоа бир хил очко жамғарган ҳолда турнир жадвалида ёнма-ён боришмоқда.
{{ '2018-04-12 09:15:00' | moment('Do MMMM h:mm')}}
Айни пайтда UFF.uz сайти вакиллари Олмалиқдаги АКМК стадионида бўлиб туришибди. Улар ўйингача вазият ҳақида фотоларни юборишган.
{{ '2018-04-12 17:35:00' | moment('Do MMMM h:mm')}}